Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қирқталигини аниқ белгиловчи ҳадислар унинг қирқтадан кам бўлишини ман этади. Қирқтадан кам бўлишига эса ҳужжат бўлувчи ҳадислар ворид бўлмаган. Шунга асосан қирқтадан кўп бўлиши эҳтимоли қолиб, кам бўлиш эҳтимоли йўқ бўлади. Алалхусус, бу ҳадислар ҳаднинг қирқ дарралигини қувватлаш билан бир қаторда унинг қирқтадан зиёда бўлиши жоизлигини ҳам англатиб турибди. Ҳадга муайян бир миқдорни белгиламаган ҳадислар ҳам бор. Масалан, Анас р.а. ривоят қилади:


«أنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ جَلَدَ في الخَمْرِ بِالجَرِيْدِ وَ النِّعالِ, وَ جَلَدَ أبو بَكْر أرْبَعِيْنَ»
«Пайғамбар с.а.в. ароқ учун хурмо шохи ва оёқ кийимлар билан дарра урганлар, Абу Бакр р.а. эса қирқ дарра урганлар». Уқба ибн Хорис ривоят қилади:


«جِيءَ بِالنُّعَيْمَانِ أَوِ ابْنِ النُّعَيْمَانِ شَارِبًا فَأَمَرَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ كَانَ فِي الْبَيْتِ أَنْ يَضْرِبُوا قَالَ فَكُنْتُ أَنَا فِيمَنْ ضَرَبَهُ, فَضَرَبْنَاهُ بِالنِّعَالِ وَالْجَرِيدِ»
«Ароқ ичиб олган Нўúмон ёки Нўúмоннинг ўғли олиб келинди. Пайғамбар с.а.в. уйдагиларга уни уришни буюрдилар. Урадиганлар орасида мен ҳам бор эдим. Уни оёқ кийим ва хурмо шохи билан урдик». Соиб ибн Язид ривоят қилади:


«كُنَّا نُؤْتَى بِالشَّارِبِ فِي عَهْدِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَفِي إِمْرَةِ أَبِي بَكْرٍ وَصَدْرًا مِنْ إِمْرَةِ عُمَرَ فَنَقُومُ إِلَيْهِ فَنَضْرِبُهُ بِأَيْدِينَا وَنِعَالِنَا وَأَرْدِيَتِنَا, حَتَّى كَانَ صَدْرًا مِنْ إِمْرَةِ عُمَرَ فَجَلَدَ فِيهَا أَرْبَعِينَ, حَتَّى إِذَا عَتَوْا فِيهَا وَفَسَقُوا جَلَدَ ثَمَانِينَ»
«Пайғамбар с.а.в.нинг замонларида, Абу Бакр р.а.нинг амирлик даврларида, Умар р.а.нинг амирлигининг дастлабки пайтларида ароқхўрни олиб келиб, уни қўлимиз билан ҳам, оёқ кийимлар билан ҳам, ридоларимиз билан ҳам урар эдик. Умар р.а. амирлигининг дастлабки даврига келиб қирқ дарра уриладиган бўлди. Ҳадларидан ошиб, фисқу фужур қилишгач, саксон дарра урилди». Зуҳрий ривоят қилади:

 

55-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222